Автомобил импорт қилувчи тадбиркорлар президентга мурожаат билан чиқишди
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи бир қанча автосалон раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақида gazeta.uz нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, улар ўз хабарларини #erkinraqobattarafdorimiz ва #erkinraqobat ҳештеглари билан йўллаган.
Ўзбекистон
11.04.2024, 13:40
Улашиш:
Асосан BYD электромобиллари савдоси билан ишловчи King Motors автосалонининг вакили давлат раҳбари томонидан яшил иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли ўртасида электромобилларни оммалаштириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
2023-йилдан бошлаб президент қарори билан янги импорт қилинган автомобилларни нафақат ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари, балки бошқа импортерлар ҳам сотишга рухсат берилди, шу сабабли кўплаб компаниялар Хитой ва бошқа мамлакатлардан автомобилларни олиб келиб, уларни нисбатан арзонроқ нархда сотишни бошладилар.
“Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023-йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди”, — деди тадбиркор.Қолаверса, AJ Motors, Alliance Motors, CarBazaar, avtodiler.uz ва бошқа компаниялар вакиллари ҳам шу каби мурожаатлар билан чиқишди.
Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида ҳукумат автомобиллар, жумладан, электромобилларни олиб кириш қоидаларини кучайтириш режаларини муҳокама қилаётгани хабар қилинганди. 2024-йилдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан тижорат мақсадларида автомобиллар олиб киришни тақиқлаш ва янги хорижий автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш тартибига қайтиш аллақачон режалаштирилганди. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг билдиришича, лойиҳа танқидлар туфайли тўхтатилган, бироқ у энди яна кун тартибига қайтди.
25-март куни чиққан Бош вазир Абдулла Арипов қарорига кўра, 1-апрелдан автомобилнинг мувофиқлик сертификати бошқа шахс номига берилган тақдирда, уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тақиқланади. Ўзгаришларнинг кучга кириши ҳақида расмий эълон қилинмади. Шунингдек, янги хорижий автомобилларни расмий дилерлар орқали сотиш тартибини тиклаш режалаштирилганди.
Яқинда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўзгартиришлар 1-апрелдан амалга оширилиши режалаштирилгани, аммо ҳозирча ҳужжат лойиҳа мақомида, яъни ўзгаришлар ҳали кучга кирмагани ҳақида хабар берди.
2023-йилда UzAuto Motors 4,85 млрд долларлик 369,99 минг дона автомобил ишлаб чиқаргани ортидан Ўзбекистон автомобил бозоридаги 81 фоиз улушни эгаллади. 5,5% улушни ADM Jizzakh олишга муваффақ бўлди, қолган қисми импортдан, шу жумладан 291 млн долларлик тушум 8948 та BYD русумли автомашиналар импортидан келиб тушди.
Gazeta.uz нашри бир неча соатдан сўнг ўз сайтидан хабарни ўчириб ташлади.
Ўзбекистон
11.04.2024, 13:40
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар
Xiaomi электромобил етказиб беришни март ойи охирида бошлашни режалаштирмоқда
Фан-технология
15.03.2024, 11:46
Фуқаролардан 6.155.000.000 сўмни алдаб олган “автосалон эгалари” қамалди
Ўзбекистон
27.03.2024, 10:17
Mercedes-Benz раҳбари Европада Хитой электромобиллари учун импорт божларини камайтиришга чақирди
Иқтисодиёт
13.03.2024, 09:57
Президент Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall-га ташриф буюрди
Маданий
06.03.2024, 11:02
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
сўнгги янгиликлар
Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт
18.05.2024, 11:18
Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди
Ўзбекистон
14.05.2024, 20:16
Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05
150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади
Ўзбекистон
08.05.2024, 11:12
Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?
Жаҳон
07.05.2024, 17:36
Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 16:37
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43