Инсоният тарихидаги энг фожеали техноген авария - Чернобил АEС портлаганига 38 йил бўлди
МДҲ давлатларида 26 апрель Халқаро радиациявий авариялар ва офатлар қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланади.
Фан-технология
26.04.2024, 13:37
Улашиш:
Chernobil AES
1986-йилнинг 26-апрелига ўтар кечаси Чернобил АEСдаги портлаш содир бўлган эди. Припят ва Чернобил ҳеч ким яшамайдиган арвоҳ шаҳарларга айланди. Портлаш натижасида Украина, Беларус ва Россиянинг минг-минглаб квадрат километр ҳудуди радиациядан зарарланди, Европанинг ўнлаб мамлакатлари осмонида радиация булути пайдо бўлди.
Қурилиб, фойдаланишга топширилган вақти “энг хавфсиз ва инновацион” дея таърифланган АEСнинг фалокати эҳтимолий қурбонлари сони (камида 4 минг киши) ва етказган иқтисодий зарари бўйича атом энергетикаси тарихидаги антирекордчига айланган.
Ўзбекистондан узоқда бўлишига қарамай, ушбу фожиа ўзбекистонликлар тақдирига ҳам дахлдор. Ўзбекистон чернобилчилари уюшмаси раиси Юрий Никонов берган маълумотга кўра, 1986−1989-йиллари Чернобил АEС фалокати таъсир қилган ҳудудларда тозалаш ва қурилиш ишларини олиб боришда 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қатнашган.
Портлашдан сўнг Радиоактив материалларнинг тарқалиши натижасида 600 га яқин завод ходимлари ва ўт ўчирувчилар юқори дозадаги нурланишни олди, улардан 28 нафари бир йил ичида вафот этди.
Чернобил АEСдаги ҳалокат атом энергетикаси тарихидаги энг йирик фалокат бўлиб, унинг оқибатларини бартараф этишда жами 600 мингдан ортиқ одам иштирок этди.
Радиоактив ифлосланиш СССР ҳудуди бўйлаб 200 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олди.
Биргина Беларусиянинг ифлосланган ҳудудларида 2000 та аҳоли пункти мавжуд бўлиб, уларда 930 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Чернобил атом электр станцияси, ҳар доим сайёҳлар учун алоҳида қизиқиш майдони бўлиб келган.
Кўплаб одамлар у ерга яширинча бориб кўришган, аммо 2010 йилдан бери Украина ҳукумати сайёҳларни расмий равишда бориши учун рухсат берган.
Фан-технология
26.04.2024, 13:37
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Ўзбекистон Россиядан нефт импортини оширмоқда
Иқтисодиёт
23.04.2024, 14:06
Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон
29.04.2024, 13:42
сўнгги янгиликлар
Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт
18.05.2024, 11:18
Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди
Ўзбекистон
14.05.2024, 20:16
Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05
150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади
Ўзбекистон
08.05.2024, 11:12
Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?
Жаҳон
07.05.2024, 17:36
Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 16:37
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
машҳур янгиликлар
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Ўзбекистон Россиядан нефт импортини оширмоқда
Иқтисодиёт
23.04.2024, 14:06
Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон
29.04.2024, 13:42