Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида яна 11 поғона пастлади
Ўзбекистонда журналистларни ҳимоя қиладиган қонун бор, аммо тазйиқ ва босимлар, журналистик фаолиятга аралашган ҳолатларга нисбатан етарлича жазо чораси йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев журналист ҳақ бўлса уни фикрини маъқуллаш кераклиги, медиада "Миллий контент" яратиш ҳақида гапирган эди. Аммо цензура ва босим остидаги журналистика миллий контент ярата оладими?
Ўзбекистон
03.05.2024, 12:48
Улашиш:
"Chegara bilmas muxbirlar" ташкилотининг 2024-йил жаҳон матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон 37,27 балл билан (100дан) 180 давлат ичидан 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият "жуда жиддий" деб баҳоланган. Маълумот учун, ўтган йили бу рейтингда Ўзбекистон 45,37 балл билан 137-ўринни эгаллаган эди. Бир йил ичида матбуот эркинлиги индексида бу кўрсатгич 11 поғонага пасайган.
Ташкилотнинг таъкидлашича, собиқ президент Ислом Каримовнинг 2016 йилда вафотидан сўнг ОАВ учун шароитлар деярли яхшиланмади ва ҳокимиятдагиларни танқид қилиш мураккаблигича қолган. Ўзбекистонда хусусий телевидение тармоғи йўқ. Давлат радиоси расмий тарғиботни олиб боради, хусусий радиостанциялар ёпилишдан қўрқиб, ҳар қандай танқиддан ўзини тутади, ёзма матбуот эса давлат манфаатларига хизмат қилади. Баъзилари хорижда жойлашган 15 га яқин онлайн ОАВ сифатли контентни нашр этади. Улар орасида Озодлик радиоси, Американинг Озод Европа/Озодлик радиосининг ўзбек тилидаги хизмати мамлакатда блокланган.
Расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура ҳали ҳам кучли. Ўз мустақиллигини сақлаб қолиш учун айрим маҳаллий интернет нашрлари жаримага тортилиш хавфи остида ОАВ сифатида расман рўйхатдан ўтишни истамайди. Товламачилик ва сохта айбловлар сабаб баъзи блогерлар фаолиятини якунлади ва қамоққа олинди. Қамоққа олинган охирги журналистларнинг баъзилари озод қилинган, аммо реабилитация қилинмаган.
Ўзбекистон
03.05.2024, 12:48
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
сўнгги янгиликлар
Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт
18.05.2024, 11:18
Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди
Ўзбекистон
14.05.2024, 20:16
Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05
150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади
Ўзбекистон
08.05.2024, 11:12
Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?
Жаҳон
07.05.2024, 17:36
Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 16:37
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49