Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Беларусга илк расмий ташриф билан борди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларусга расмий ташриф билан борди. Бу Ўзбекистон ташқи сиёсат бошқармаси раҳбарининг Беларус-Ўзбекистон муносабатлари тарихидаги илк расмий ташрифидир. Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан учрашувда аввалроқ икки давлат ўз олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича улкан мақсад қўйганини ва ундан четга чиқиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Сиёсат
12.04.2024, 10:59
Улашиш:
Oʻzbekiston Tashqi ishlar vaziri Belarusga ilk rasmiy tashrif bilan bordi. Foto: TIV
А. Лукашенко Ўзбекистонга Беларусни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзолик йўлида қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, аввалроқ келишилган қўшма корхоналар ташкил этиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. "Биз ўшанда БелАЗ ва бошқалар ҳақида гаплашган эдик. Шу йўналишда жиддий ишлайлик. Биз бундан манфаатдормиз. Ўзбекистонга таклиф қиладиган нарсамиз бор", - деди Беларус президенти.
Ўз навбатида, Беларус Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Алейник Б. Саидов билан музокаралар чоғида Беларус Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорликнинг юқори динамикасини сақлаб қолишга қаратилганини таъкидлади. Томонлар Ўзбекистонда Беларус техникаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ишларни давом эттиришни муҳокама қилдилар ва биргаликда тракторларни йиғиш, самосваллар, махсус техника йиғишни маҳаллийлаштириш, шунингдек, бир қатор бошқа қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари, вазирлар халқаро транспорт коридорлари ва янги логистика йўналишларини ривожлантириш, учинчи давлатлар бозорларида ҳамкорликда ишлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Таълим, фан, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни, ёшлар ташкилотлари орқали алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
С. Алейник ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётганига эътибор қаратди: “Сўнгги тўрт йилда товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ўсди. Бу ижобий тенденция жорий йилда ҳам давом этмоқда, дастлабки икки ойда ўсиш кузатилди, 7,5 фоизга яқин”.
Беларус ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, икки давлат халқаро ташкилотлар ва БМТ доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. “Биз ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз ва Беларуснинг унга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлаганидан миннатдормиз”, — дея қўшимча қилди С. Алейник.
Сиёсат
12.04.2024, 10:59
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
сўнгги янгиликлар
Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт
18.05.2024, 11:18
Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди
Ўзбекистон
14.05.2024, 20:16
Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05
150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади
Ўзбекистон
08.05.2024, 11:12
Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?
Жаҳон
07.05.2024, 17:36
Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 16:37
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49