Сардоба фожиасига тўрт йил тўлди
Бугун Ўзбекистон тарихидаги энг йирик техноген фожиалардан бири ҳисобланган «Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилган кун.
2020 йил 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг деворида сув сизиб чиқиб яқин ҳудудлардаги қишлоқ ва маҳаллаларга зарар етказган эди. Сув омборига яқин ҳудуддаги аҳоли эвакуация қилинган эди. Ҳукумат томонидан эса фожиа сабабларини ўрганиш мақсадида зудлик билан комиссияси тузилган, Президент Шавкат Мирзиёев ҳодиса жойига борганди.
Ўзбекистон
01.05.2024, 16:50
Улашиш:
Бугун ушбу фожиага 4 йил тўлди. Сардоба фожиаси 2020 йил коронавирус инфекцияси авж олган пайтда бўлган эди. Сув остида қолган маҳаллалар аҳолиси дастлаб яқин-атрофдаги маҳаллаларга жойлаштирилган бўлса, кейинчалик у ерларни ҳам сув босгани туфайли Жиззах вилоятининг Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларидаги мактаб, коллеж ва аҳоли хонадонларига, айримлар эса Сирдарёнинг бошқа шаҳар ва туманларига кўчирила бошланди. Умумий ҳисобда 90 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган эди.
Сардоба фожиаси сабаб 10та маҳалла фуқаролар йиғини, 23та аҳоли пункти, ҳудудлардаги 4711та турар ва 277та нотурар жой обектларига ҳамда 30 718 гектар экин майдонларига зарар етказган. Тошқиндан талафот кўрган 4351та хонадоннинг 2570таси яроқсиз ҳолга келган, 1781тасига қисман зарарланган.
Тошқин туфайли Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32 381 гектар майдонлари талафот кўрган. Шундан 549 гектари аҳоли томорқа экин майдонлари ҳисобланади.
19 592 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги экинлари сув остида қолиб талафот кўрган. 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг жами 16,525 гектар ери зарарланган. 9734 гектар чигит, 6821 гектар ғалла, 231 гектар сабзавот экинлари, 1095 гектар полиз, 14 гектар картошка, 154 гектар боғ ва 83 гектар боғ ораларига экилган сабзавот экинлари сув остида қолиб, яроқсиз ҳолатга келган.Қишлоқ хўжалигига етган талафотни қоплаш учун давлат буджетидан жами 9,5 млрд сўм ажратилганди.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш учун республика буджетидан дастлабки ёрдам сифатида 100 млрд сўм ажратилди. Кейинроқ тошқиндан жабрланган 4,5 мингдан ортиқ оилага яна 40 миллион сўмдан берилган.
Расмий маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 6 киши (2 нафар аёл, 4 нафар эркак) ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 3 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улардан бири қутқарилган, бири ҳалок бўлган, яна бири бедарак йўқолган деб топилган.
Ўзбекистон
01.05.2024, 16:50
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
сўнгги янгиликлар
Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт
18.05.2024, 11:18
Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди
Ўзбекистон
14.05.2024, 20:16
Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05
150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади
Ўзбекистон
08.05.2024, 11:12
Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?
Жаҳон
07.05.2024, 17:36
Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 16:37
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43