Тошкент вилоятида ноқонуний майнинг қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш ва бу борадаги ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида узлуксиз назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ана шундай назорат тадбирларида крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича 17 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақида Uza.uz хабар берди.
Ўзбекистон
30.04.2024, 17:38
Улашиш:
Унга кўра, майнинг фирмалар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани натижасида давлат манфаатларига жами 16 миллиард 553 миллион сўм зарар етказилган.
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг маълум қилишича, Паркент туманида истиқомат қилувчи фуқаро П.О. га қарашли дала ҳовлида майнинг қурилмаларнинг ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиши натижасида давлат манфаатларига 3 миллиард 476 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро И. Н га қарашли хонадонда ҳам ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 1 миллиард 19 миллион сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланди.
Айни пайтда “Ўзэнергоинспекция” ва қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, инспекция нафақат электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш, балки АГТКШлар фаолиятида меъёр ва қоидаларга амал қилмаслик ҳолатларини аниқламоқда.
Масалан, яқинда инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Андижон туманида жойлашган «О. Т. Г.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолияти ўрганилди. Унда шохобчада ўрнатилган технология жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиш ҳолатларига аҳамият қаратилди.
Аниқланишича, ушбу АГТКШ фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилган. Ҳозирда ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ табиий газ таъминотидан ажратилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби назорат тадбирларини ўтказишдан мақсад истеъмолчиларни табиий бойлигимиз бўлган энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишга ундашдир. Улар бу борадаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатга тегишли органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонунда белгилаб қўйилган меъёрлар асосида жавобгарликка тортилиши муқаррар эканлигини зинҳор унутмаслиги керак.
Ўзбекистон
30.04.2024, 17:38
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43
сўнгги янгиликлар
Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт
18.05.2024, 11:18
Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Киев энергия қуввати тақчиллиги туфайли электрсиз қолди
Жаҳон
16.05.2024, 14:10
Мактаб битирувчилари "битирув оқшоми" ўтказиши тақиқланди
Ўзбекистон
14.05.2024, 20:16
Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05
150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланмоқда
Ўзбекистон
11.05.2024, 13:25
Ўзбекистон Бразилиядан замонавий ҳарбий транспорт самолёти сотиб олади
Ўзбекистон
08.05.2024, 11:12
Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул мукофоти бермоқда?
Жаҳон
07.05.2024, 17:36
Айрим мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 16:37
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
Чинозда уйидаги чуқурликка тушиб кетган қиз қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди
Ўзбекистон
29.04.2024, 17:39
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бузилади
Ўзбекистон
07.05.2024, 11:49
Охирги 3 ой мобайнида муомалага чиқарилган нақд пул ҳажми 3,0 трлн. сўмга камайди
Иқтисодиёт
26.04.2024, 12:43