Туркия Германия билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни Туркия ва Германия ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида гапирди.
Сиёсат
25.04.2024, 17:34
Улашиш:
Turkiya Germaniya bilan mudofaa sohasida hamkorlikni kuchaytirishga harakat qilmoqda
"Мудофаа саноатида дуч келадиган чекловларни кун тартибимиздан бутунлай олиб ташламоқчиман. Туркия ва Германия, айниқса, мудофаа соҳасида қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини муҳокама қилади, деб умид қиламиз", - деди Эрдўғон ҳамкасби Франк-Валтер Штайнмаер билан ўтказилган матбуот анжуманида.
2016-йилдан бери Германия Туркияга қурол экспорт қилишда бир қанча чекловларни киритган. Бунга сабаб сифатида Туркиянинг Сурия шимолидаги Афринда курд милиция гуруҳларига, хусусан, Халқ ҳимояси бўлинмаларига қарши операцияси кўрилади.
Эрдўғон, шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ҳозирги 50 миллиард АҚШ долларидан 60 миллиард долларгача ошириш зарурлигини таъкидлади.
Штайнмаер, ўз навбатида, Туркия ва Германия бир-бири учун "ажралмас" икки давлат ва улар ҳақиқатан ҳам "бир-бирига муҳтож" эканини айтди.
“Биз жуда қийин пайтларда Туркия-Германия муносабатларига яна бир бор аҳамият ва туртки беришимиз керак... Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашимиз керак”, деди Германия Президенти.
Давлат раҳбарлари, фаластинликлар учун сиёсий ечим топилмаса, Исроил узоқ вақт давомида тинчликка эриша олмаслигини таъкидлашди. "(Ғазодаги) вазиятнинг сиёсий ечими фақат икки халқ учун икки давлат тамойилини амалга оширишдан иборат бўлиши мумкин", - дея позициясини билдирди Франк-Валтер Штайнмаер.
Мустафо Яхёев
Сиёсат
25.04.2024, 17:34
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
Туркияда мухолиф партия 20 йил ичида илк бор сайловларда ғалаба қозонди
Сиёсат
01.04.2024, 09:35
Туркия Россия ва Украина ўртасида тинчлик саммити ўтказилишига ёрдам беришга тайёр - Эрдўғон
Сиёсат
09.03.2024, 11:34
Туркия Ғазодаги можарони ҳал қилишда кафил бўлишга тайёр - Эрдўғон
Жаҳон
06.03.2024, 12:19
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон Афғонистонга 15 турдаги 2,7 тонна уруғликни ёрдам сифатида етказиб берди
Ўзбекистон
17.04.2024, 14:16
Автомобил импорт қилувчи тадбиркорлар президентга мурожаат билан чиқишди
Ўзбекистон
11.04.2024, 13:40
Ўзбекистонда 1-майдан газ ва электр энергияси нархи ошади
Ўзбекистон
16.04.2024, 16:35
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25
сўнгги янгиликлар
Туркия Ғазога 5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди
Жаҳон
06.05.2024, 18:05
1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Ўзбекистон
06.05.2024, 13:26
Ўзбекистонда биринчи пуллик йўл лойиҳаси қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади
Ўзбекистон
03.05.2024, 16:57
Россияда "Ғалаба куни" арафасида Украинадан тортиб олинган танклар намоиш этилмоқда
Жаҳон
03.05.2024, 14:17
Уй-жойини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача кредит берилади
Ўзбекистон
03.05.2024, 13:58
Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида яна 11 поғона пастлади
Ўзбекистон
03.05.2024, 12:48
Прокуратура 87,7 млрд. сўмлик энергия ресурслари толон-торож қилинганлигини фош этди
Ўзбекистон
02.05.2024, 16:10
Хорижий сармоядорлар уч йилга солиқлардан озод этилади
Иқтисодиёт
02.05.2024, 12:23
Сардоба фожиасига тўрт йил тўлди
Ўзбекистон
01.05.2024, 16:50
Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млрд сўм талон-торож қилинди
Ўзбекистон
01.05.2024, 14:50
Тошкент вилоятида ноқонуний майнинг қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Ўзбекистон
30.04.2024, 17:38
ҲАМАС делегацияси Қоҳирани тарк этди ва Ғазода сулҳ тузиш таклифига жавоб тайёрламоқда
Сиёсат
30.04.2024, 15:49
машҳур янгиликлар
Марказий Осиё давлатлари ёз мавсуми учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Жаҳон
19.04.2024, 12:56
Ўзбекистон Афғонистонга 15 турдаги 2,7 тонна уруғликни ёрдам сифатида етказиб берди
Ўзбекистон
17.04.2024, 14:16
Автомобил импорт қилувчи тадбиркорлар президентга мурожаат билан чиқишди
Ўзбекистон
11.04.2024, 13:40
Ўзбекистонда 1-майдан газ ва электр энергияси нархи ошади
Ўзбекистон
16.04.2024, 16:35
Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказмоқчи
Иқтисодиёт
19.04.2024, 13:56
Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?
Ўзбекистон
30.04.2024, 11:25